Бугунги суҳбатдошимиз қатағон қурбони Ғафур Султоновнинг эвараси — Ғафур Ғафуров.

У Америкада истиқомат қилса-да, бир неча йиллардан бери бобосининг оқланиши йўлида Ўзбекистондаги қатор давлат ташкилотлари ва тарихчиларга мурожаат қилиб келган. Аждодларининг 7 шажарасини ёд билган ва уларининг шаъни учун курашган юртдошимиз учун бу йил узоқ кутилган воқеа юз берди. 2021 йил 25 август куни Ўзбекистон Олий суди 115 нафар қатағон қурбонлари орасида унинг бобосини ҳам оқлади. Тарихчи олим Баҳром Ризаевнинг айтишича, Ғафурнинг тинимисиз изланишлари бўлмаганда унинг бобоси яна бир неча йиллар архив чангларида «Халқ душмани» деган ном билан қолиб кетган бўларди. Эхтимол умуман оқланмас ҳам эди... 

У билан суҳбатимиз эса ана ўша оқланишгача бўлган ҳодисалар, оиласи тарихи ва унинг Америкадаги муваффақиятлари ҳақида кечди.

100 ЙИЛ БОСМАЧИЛИКДА АЙБЛАНГАН ҒАФУР СУЛТОНОВ  КИМ?

Ғафур Ғафуров: – Бобом Ғафур Султонов 1893 йил Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Касби дўкондор, 4 нафар фарзанднинг отаси бўлган. Мен Ғафур Султоновнинг 3-ўғли Абдужамил  Султоновнинг набирасиман. Яъни Ғафур Султоновнинг эвараси.  Бувамнинг айтиб беришича, Ғафур бобом Қоратой мингбошининг авлодидан бўлиб, ўз даврининг илмли кишиларидан экан. Атрофдагилар бобомни Ғафур қўрбоши деб атаган. Унинг дўконлари Тошкентда катта ҳудудни эгаллаган. Коммунистик давр авжига чиққанда унинг барча мол-мулклари тортиб олинади. Ўшанда айрим одамлар мол-ҳолини давлатга ихтиёрий топширган ва ўша молларини ўзлари боқиб, чўпонлик қилиб юраверган, аммо бунда молга эгалик ҳуқуқи бўлмаган. Ғафур Султонов ҳам шулар қатори ўз дўконларини давлатга топширади, бироқ уларни ўзи юргизиб, тушган фойдани давлатга берган. Унинг қандай қилиб қатағон қурбонига айланишига келсак, бобом ноҳақликка тоқатсиз бўлган. Ҳукумат унинг дўконларидан камомад топавериши, қайнона-қайнотасини Сибирга сургун қилиб, бор-будини тортиб олиши - буларнинг барчаси уни босқинчиларга қарши қурол кўтаришга мажбур қилади. Маҳмуд пакана лақабли одам Ғафур Султонов устидан «бир йиғинда одамларни совет ҳукуматини ағдаришга даъват қилди», деб ёзиб беради. Шундан сўнг бобом қаттиқ таъқибга учраган. Ўшанда Ғафур Султонов билан яқин бўлган 14 киши отилади, бобомнинг ўзини эса қўлга ололмайди. Кейинчалик барибир ҳибсга олиб, «босмачи» деб ўлимга ҳукм қилишади. Аёли Зулфия аяни эса 6 ой қамоқда сақлашган. Қамоқдалигида бир фарзанди очликдан нобуд бўлиб, фарзандларидан фақат бувам Абдужамил ва унинг акаси Абдухалил тирик қолган. 

1999 йил уйимизга бир киши келиб, Ғафур бобомни 1929 йилда кўрганини айтди. Ўшанда бобом ўз аскарлари билан адирликдан ўтиб кетаётган экан. Бизга воқеани айтиб берган киши у вақтлар бола бўлиб, адирда қўй боқиб юрган. Ўшанда бобомнинг аскарларидан бири унинг битта қўйини от устига олибди. Бола эса: «Қўйимни беринглар, бу меникимас, одамларнинг қўйи» деб йиғлабди. Шунда отлиқларнинг бошида кетаётган Ғафур бобом ортига қайрилиб келиб, қўйни олган  аскарини қаттиқ жазолаган ва «Халқнинг мулкига кўз олайтирган бизлардан эмас», деган экан. 

Отасини 5-6 ёшлигида кўрган, унинг тиззасида ўтириб охирги марта соқолини, юзини ушлаб хайрлашган ва бутун умр «босмачи», «ватан хоини»нинг боласи деган  ном билан улғайган ва шу ном билан кексайган инсонлардан бири  бувам эди. Менга бобомнинг исмини қўйишгани учун бувамнинг энг суюкли набирасига айланганман ва то бувам вафотигача улар билан бирга бўлдим. Бувам эсимни таниганимдан аждодларимиз ким бўлгани, келиб чиқишимиз қандайлиги ҳақида қулоғимга «қуярди». Эҳтимол мен ҳам айнан шу сабаб оиламиз тарихига бўлакча меҳр билан улғайдим ва бувам вафотидан сўнг ҳам ота-бобларим тарихини ўрганишда давом этдим. 

"ХАЛҚ ДУШМАНИНИНГ БОЛАСИ" ДEГАН ТАМҒА БОСИЛГАН САНЪАТКОР

Болалигим  санъаткор Фахриддин Умаровнинг жонли қўшиқларини тинглаб ўтди. У киши билан бувам ҳамқишлоқ ва тенгқур бўлган, улар болалигидан қалин дўст эди. Иккиси бизнинг шийпонда узоқ гаплашиб ўтирарди. Кейинчалик бувам ва Фахриддин Умаров дўстлигининг яна бошқа сабаби борлигини билдим, Фахриддин ака ҳам бувам каби халқ душмани, босмачининг боласи, деган тамға билан улғайган экан. Балки шунинг учун ҳам улар бир-бирини яхши тушунгандир.

«ЎЗБEКИСТОН ТАШКИЛОТЛАРИГА МУРОЖААТЛАРИМ»

1991 йил Мустақилликка эришган кунимиз бувамнинг кўзида ёш кўрдим. Эртасига эса МХХга «Отамни топишга ёрдам беринг»,  қабилида хат ёзди, аммо жавобан «Отанг отилган», деган мазмундаги кичкина маълумотнома келди. Бувам оламдан ўтгач ҳам катта бобом Ғафур Султонов ҳақидаги маълумотларни излаш тўхтаб қолмади. Бу ишни мен давом эттирдим. 

2015 йилдан буён Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, қатағон қурбонларини чуқур ўрганиш учун тузилган Республика ишчи гуруҳи, Ўзбекистон  Республикаси «Ўз архив» агентлиги каби Ўзбекистондаги давлат ташкилотларига қайта-қайта хат билан мурожаат қилдим.

Тарихчи олим Баҳром Ризаев билан боғландим. Шу кишининг изланишлари туфайли бобомнинг суратини илк марта кўриш ва ўтмишини кўпроқ билиш насиб қилди. «Ўз архив» агентлиги ҳам кўп ёрдам берди. Бизга фақат катта бобомнинг узоқ таъқиблардан Бўстонлиқ томонга қочганигача бўлган воқеалар аён эди. Агентлик ёрдами билан бобом қачон, қандай ва қайси айбловлар билан йўқ қилингани ойдинлашди. 

Билишимизча, бобом Ўзбекистон ССР  ЖК 58-моддасининг 2-қисми қуролли тўдалар ва совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиш ва 59-моддасининг 3-қисми чет-эл давлатлари билан аксилинқилобий мақсадларда алоқада бўлиш каби айбловлар билан ўлим жазосига ҳукм қилинган экан. 

УЗОҚ КУТИЛГАН СУД

Бобомнинг оқланиши масаласидаги суд бирдан бўлмади.

Америкадан Ўзбекистонга бу бўйича кўп марта келиб-кетдим ва ниҳоят, 2021 йил 25 август куни 115 нафар қатағон қурбонлари билан бир қаторда бобомни ҳам оқлашди. Суд куни нималарни ҳис қилганимни билсангиз эди, тинмай кўзларимга ёш келди. Хурсандчилигимни сўз билан айтиб беролмасдим. Ҳозир ҳам бобом каби миллионлаб ватандошларимиз тақдири «Халқ душмани» «Босмачи» деган ном билан архивларда ётибди. Айримларининг бугунгача авлодлари етиб келган, аммо ҳамма ҳам аждодларининг тарихини тадқиқ қилишга вақт сарфламайди. Биласиз, ҳозир аксарият одамлар қорин ғамидан ортмайди лекин бу ўтмишни унутиб юборишга сабаб бўла олмайди. Шуни ҳис қилсак, яхши бўларди. 

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА

Суҳбатдошимиз Ғафур Ғафуров бугунги кунда ота-боболари каби тадбиркорлик билан шуғулланади. У 2015 йилдан буён АҚШда ўзининг бир нечта бизнесларини йўлга қўйган. Тошкент Ахборот технологиялари университетининг «Алоқа ахборот технологияси» йўналишида таҳсил олган Ғафур Ғафуров ҳозирда АҚШдаги “GG CARGO GROUP INC”, “ZEROMAX XPRESS INC”, “DANA TRANSPORTATION INC” – юк ташиш хизматларига мўлжалланган фирмалар ва “RVA TRANS INC” – брокерлик хизмати ва “ROYAL CONSULTING INC” – Марказий Осиё давлатларига дунёнинг ривожланган давлатларидан инвестиция киритишга мўлжалланган компаниялар эгаси.

 Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобосининг шаъни учун курашган АҚШдаги ўзбек — у сулоласини “Халқ душмани” тамғасидан халос этди  