
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё минтақавий бўлинмасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси О.Фишер билан учрашди.
Учрашувда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, шу йўналишдаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, Омбудсман институтининг ушбу жараёндаги роли ва аҳамияти, фаолият йўналишлари ва ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари борасидаги билимларни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
О.Фишер Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни эътироф қилиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
Учрашув конструктив руҳда ўтди.
Н.Абдураимова, ЎзА