Сенат Раиси Танзила Норбоева Аваза шаҳрида БМТ Бош котибининг олий вакили Фатима Рабабхоним билан учрашди.

Ф.Рабабхоним Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеясини юксак баҳолаб, Ўзбекистон Сенати фаолияти дунё мамлакатларининг кўплаб парламентлари учун намуна эканини эътироф этди.

Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро дўстона муносабатлари ҳамда яқин қўшничилик алоқалари давлатлар ва минтақа ривожи, халқлар фаровонлиги учун муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот чоғида минтақамизда ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги имкониятлар ҳамда халқаро даражада ҳамкорликни кучайтириш борасида истиқболли режалар муҳокама қилинди.

 Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифалар ҳамда БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида қабул  қилинган ҳужжатларнинг самарали ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

***

Сенат Раиси Танзила Норбоева Аваза шаҳрида Халқаро миграция ташкилотининг БМТдаги миссияси раҳбари Пьер Лильерт билан учрашди.

П.Лильерт Ўзбекистоннинг глобал, хавфсиз, тартибли ва доимий миграция ҳақидаги халқаро келишувларни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган давлатлардан бири эканини таъкидлади. 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ташкил этилган “Одам савдосига қарши курашишда глобал таҳдидлар: жамиятнинг роли ва халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция юқори баҳоланди.

Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш ҳамда глобал миграция жараёнлари доирасида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ва зарур чоралар кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ вакили Ўзбекистон Сенати дунё парламентлари учун намуна эканини эътироф этди