БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигида амалга оширилаётган самарали лойиҳалар ва истиқболдаги режалар, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенгликка оид масалалар муҳокама қилинди.  

С.Маҳл сўнгги йилларда Ўзбекистон ислоҳотлар, жумладан, очиқлик сиёсати туфайли юқори натижалар қайд этаётганини, бу эса бошқа мамлакатларга намуна бўлаётганини алоҳида эътироф этди.  

Мулоқот давомида “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” доирасидаги ишларни биргаликда амалга ошириш, маҳаллий кенгашларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш таклифлари ҳам илгари сурилди.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ вакили: Ўзбекистон очиқлик сиёсати туфайли юқори натижаларни қайд этмоқда