2024 йил 11-22 март кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссияси (CСW)нинг 68-сессияси бўлиб ўтади.

Унда гендер тенгликка эришишни тезлаштириш ва камбағалликни бартараф этиш орқали хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратилади. 

Мазкур сессия доирасидаги Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувлари Тошкентда ўтказилди. 

Айтиб ўтиш керакки, кейинги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасида кўплаб ижобий натижаларга эришганини инобатга олган ҳолда БМТнинг Аёллар ташкилоти Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувларни айнан Ўзбекистонда ўтказиш бўйича таклифни илгари сурди. 

Мазкур маслаҳатлашувлар бугун Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати БМТ Аёллар ташкилоти билан ҳамкорликда “Гендер тенгликка эришишни тезлаштириш ва камбағалликни бартараф этиш, институтлар ва гендерга оид молиялаштиришни мустаҳкамлаш орқали барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон давлатларининг парламент аъзолари, БМТнинг ўндан ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари ҳамда гендер тенглик ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш тарафдори бўлган хусусий сектор вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. 

Мурожаатда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари хотин-қизларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, зўравонлик ва камситишнинг олдини олиш, шунингдек, қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштирокини таъминлаш борасида улкан ютуқларга эришгани қайд этилди. Мамлакатларимизда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар натижасида зарур тажриба ва амалиёт тўпланди. Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётда тўлиқ ва тенг ҳуқуқли иштирок этиши учун қулай шароитлар яратилмоқда. Биз давлатларнинг барча жабҳаларида аёллар ва эркаклар учун тенг шароитларни назарда тутувчи Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси мақсадларига эришиш сари босқичма-босқич бормоқдамиз. Шу мақсадда Ўзбекистон хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш тарафдори, дея таъкидлади Сенат Раиси ўз мурожаатида. 

Маслаҳатлашувларда минтақавий органлар – БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқоти ва бошқалар иштирок этди. 

Тадбир давомида институтлар ва гендерга оид молиялаштиришни мустаҳкамлаш аспектларини инобатга олган ҳолда камбағаллик муаммоларини ҳал қилишда тармоқлараро ҳамкорликни мужассамлаштириш ҳамда гендер тенгликни ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришни таъминлаш учун молиялаштиришдаги узилишларни бартараф этиш: гендер тенглик сиёсати ва бюджетларга таъсир кўрсатиш учун салоҳият ва маконни кенгайтириш каби мавзуларда муҳокамалар ташкил этилди. 

Ҳақ тўланмайдиган парвариш ва уй ишларининг номутаносиб юки билан курашиш: хизмат кўрсатиш фаолиятига ўтиш ҳамда ижтимоий ҳимоя хизматлари ва тизимлари мавзуларига эътибор қаратилди. 

Маслаҳатлашувлар якуни бўйича Марказий Осиё минтақаси (Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон) ва Озарбайжоннинг CСWнинг 68-сессиясига ҳисса қўшадиган ва ундаги иштироки учун асос бўладиган кенг қамровли мурожаатлар, илғор тажриба ва аниқ тавсиялар тўпламини ўз ичига олган ҳужжат қабул қилинади. 

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ сессияси олдидан Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувлар Тошкентда ўтказилди