“Болалар ва қуролли можаролар” глобал ташкилоти ҳисоботига кўра, 2024 йил охиригача урушларда болаларга нисбатан зўравонликнинг “мисли кўрилмаган” даражаси қайд этилган, оғир ҳуқуқбузарликлар сони 2023 йилга нисбатан 25 фоиз кўпайган.

Ҳужжатда қайд этилишича, БМТ 41 370 та жиддий қоидабузарликни тасдиқлаган, шундан 36 221 таси ўтган йил, 5 149 таси эса аввалроқ содир этилган. 2023 йил бу рақам 32 990 эди.

Верховный комиссар ООН призвал прекратить убийства мирных жителей в Сирии -  Новости Кыргызстана

2024йил ҳуқуқбузарликнинг энг юқори даражаси Исроил ва Фаластин ҳудудида, хусусан Ғазода, шунингдек Конго Демократик Республикаси, Сомали, Нигерия ва Гаитида қайд этилган.

Ўтган йил Бола ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция қабул қилинганига 35 йил тўлди. 2025 йил болаларни қуролли можароларга жалб қилишни тақиқлаш тўғрисидаги Факультатив протоколнинг 25 йиллиги, шунингдек Хавфсизлик Кенгашиг 1612-сонли резолюцияси қабул қилинганига 20 йил тўлди.

Ҳисоботда келтирилишича, болалар билан боғлиқ вазият глобал миқёсда ёмонлашган бўлса-да, айрим мамлакатларда ижобий тенденция кузатилган. Масалан, илгари ҳарбий зиддиятда иштирок этган, яъни қўлида қурол ушлаган  қарийб 16 500 бола  ҳимоя ва реинтеграцияда ёрдам олди. 2005 йилдан буён 200 000 дан кўп бола озодликка чиқарилган.

ООН сообщает о «шокирующем» росте числа случаев насилия против детей в  условиях конфликта | Новости ООН

– 2024 йил болаларга нисбатан олдини олиш мумкин бўлган зўравонликнинг рекорд даражасига дуч келган эканмиз, бизда ҳали инсонийлигимизни белгилайдиган танлов бор: ғамхўрлик қилиш ёки юз ўгириш, – дейилган ҳисоботда. – Болалик уруш қурбонига, тинчлик бефарқлик бадалига айланмаслиги керак. Азоб-уқубатга барҳам бериш учун барчамиз шошилинч ва қатъий ҳаракат қилишимиз керак. Эртага кеч бўлиши мумкин.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Можароларда болаларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада зўравонлик қилинмоқда