БМТ Хавфсизлик кенгашида референдумлар кўриб чиқилди
Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг Украина назоратидаги ҳудудларда референдум ўтказишни қораловчи резолюцияси лойиҳасига вето қўйди. Ҳужжат АҚШ ва Албания томонидан тайёрланган.
Резолюция лойиҳасини ёқлаб Албания, Буюк Британия, Гана, Ирландия, Кения, Мексика, Норвегия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ ва Франция овоз берди.
Бразилия, Габон, Ҳиндистон ва Хитой бетараф қолди.
Қарор лойиҳасида Украина ҳудудларида ўтказилган “ноқонуний референдумлар” қораланади.
Охир-оқибат резолюция лойиҳаси рад этилди.