БМТ Бош котиби Осиё бўйлаб сафарини бошлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антониу Гутерриш Осиё бўйлаб сафарини бошлади, дея хабар берди БМТ матбуот хизмати. Дастурда Япония, Мўғулистон ва Жанубий Кореяга ташриф режаланган.
Бош котиб Хиросимада ҳар йили 6 август куни ўтказиладиган Тинчликни хотирлаш маросимида иштирок этди. Шунингдек, Токиода бир қатор юқори мартабали расмийлар, жумладан, Бош вазир Фумио Кисида билан учрашади.
Бугун Гетерриш ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида эълон қилинган, ядровий қурол тарқатмасликка ва қуролсизланишга содиқлик намойиш этган Мўғулистонга боради. Улан-Баторда “Бир миллиард дарахт” ташаббусида иштирок этиб, дарахт экиш маросимида қатнашади.
11 август куни Жанубий Кореяга сафар кўзда тутилган.