БМТ Бош котиби ўринбосари Афғонистонга боради
Бирлашган Миллат Ташкилоти Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс маҳаллий ҳокимият идораларининг аёлларни ноҳукумат ташкилотларидан ишдан чиқариш ҳақидаги буйруғи муносабати билан яқин бир неча ҳафта ичида Афғонистонга ташриф буюради. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари ўринбосари, гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Рамиз Алакбаров маълум қилди.
“Толибон” муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказиш режаланмоқда”.
Алакбаровнинг сўзларига кўра, халқаро ташкилот “аёллар иштирокисиз Афғонистонда ҳар томонлама гуманитар ёрдам кўрсатиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди”.
БМТнинг Афғонистондаги дастурларининг тахминан 70 фоизи нодавлат ташкилотлари билан боғлиқ”, деб қўшимча қилди у.
ЎзА