БМТ бош котиби: “Жаҳондаги бугунги шароит жуда “омонат”
Коронавирус жаҳонга кейинги юз йилликдаги энг йирик иқтисодий таназзулни келтирди, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш “Давос кун тартиби” тадбирида сўзлаган нутқида.
БМТ сайтида эълон қилинган мазкур чиқишида Бош котиб жаҳондаги бугунги шароитни жуда “омонат” деб атаб, пандемия туфайли 2 миллиондан ортиқ киши қурбон бўлганини эслатди.
Дипломатнинг сўзларига қараганда, пандемия мамлакатлар ўртасидаги фарқланишларни янада чуқурлаштирган ва албатта, табиатга қарши ҳар қандай ҳаракат жавобсиз қолмаслигини қайд этиб ўтган.