Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар бўйича олий комиссари ўринбосари Келли Клеменц айтишича, 2024 йил бошидан август ойигача 400 мингга яқин украиналик уруш ва портлашдан бошпана излаб, Европага қочиб ўтган. Унинг БМТнинг Женевадаги идорасида ўтказган ҳафталик матбуот анжуманида таъкидлашича, уруш давом этиши ва қаҳратон қиш бошланиши Россия – Украина гуманитар вазиятини янада оғирлаштирмоқда.

– Украина энергетика инфратузилмаси вайрон қилингани сўнгги ойларда умумий қувват қарийб 65 фоиз камайишига олиб келди, – деди Клеменц. – Электр, иссиқлик ва сув таъминоти тўхтаган, ҳужумлар давом этяпти. Aвгуст ойидан бери мамлакат шарқидаги 170 мингга яқин одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Уларнинг кўпчилиги уруш ҳудудидан эвакуация қилинди. Украина ичида 4 миллионга яқин одам уй-жойини тарк этди, 6,7 миллион киши чет элга қочди. Шунингдек, жуда кўп болалар ижтимоий мулоқотдан, мунтазам мактаб фаолиятидан маҳрум бўлган ҳолда, ўқишни онлайн давом эттирмоқда.

Клеменц қўшимча қилишича, Харьков каби минтақаларда болалар табиий ёруғлик ва ўйин майдончаси йўқ бомбадан панагоҳларда ўқишга мажбур.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: 7 ойда 400 мингга яқин украиналик Европага ўтиб кетди