Блинкен ва Ван И телефон орқали суҳбатлашишди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И телефон орқали гаплашиб, икки давлат ўртасидаги очиқ алоқа каналларидан кенгроқ фойдаланиш, шунингдек, Украинадаги вазият ва пандемия хавфини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Давлат департаментининг матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс хабар берди.
“Давлат котиби Россия - Украина атрофидаги вазиятдан хавотирда эканини билдирди”.
Шунингдек, Блинкеннинг фикрича, “глобал хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликка таҳдидлар кучаймоқда”.
АҚШ ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари "COVID-19 билан боғлиқ мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар. Давлат котиби халқаро ҳамжамият учун шаффофлик муҳимлигини таъкидлаган, деб маълумот берди Прайс.
ЎзА