Бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари муҳокама қилинди
Пойтахтимизда Бизнес-омбудсман ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Янги Ўзбекистонда бизнес учун янги имкониятлар” форуми бўлиб ўтди.
Форумда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган юзлаб тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбир давомида кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар, солиқ ва маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш чоралари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар амалиётга жорий этилаётган янгиликларнинг бизнес фаолиятига таъсири, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА