Биз – зўравонликка қаршимиз!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “International Schol of Finance Technology and Science” университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан “Биз – зўравонликка қаршимиз!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасидаги тадбир жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасизлик муҳитини яратиш мақсадига қаратилган.
[gallery-22493]
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА