Биз биргамиз – биргаликда енгамиз!
Коронавирус пандемияси тарқалиб кетишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан “Биз биргамиз – биргаликда енгамиз!” шиори остида кенг қамровли меҳр-мурувват ишлари амалга оширилмоқда.
Уйда қолинг!

Коронавирус пандемияси туфайли халқимиз синовли кунларни бошдан ўтказмоқда. Бу борада юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга зарур шароитлар яратиш, кам таъминланган, оиласида ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу ишлар кўлами Сирдарё туманида ҳам янада кенгайиб бормоқда.

Туман ҳокими ташаббуси билан тумандаги 200 дан ортиқ хонадонга гўшт, гурунч маҳсулоти махсус идишларга солинган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимининг ходимлари томонидан уйма-уй юриб тарқатилди.
Бундан ташқари, тумандаги барча узоқ маҳаллаларда картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган нархлардаги савдоси ташкил этилди.
Бундан ташқари, тумандаги барча узоқ маҳаллаларда картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган нархлардаги савдоси ташкил этилди.
Сиз уйда қолинг, биз сиз учун ишдамиз, сизни ҳеч нарсага муҳтож қилмаймиз, биз биргамиз – биргаликда коронавирусни албатта енгамиз, шиори остидаги савобли ишлар давом этмоқда.