“Биз бир сафдамиз!”
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбир айнан ана шу шиор остида ташкил этилди.
Ушбу тадбир ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
[gallery-4921]
Вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ушбу тадбир давомида имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 12 нафарига ногиронлик аравачалари, 10 нафарига эшитиш мосламалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Ёшлар инновацион маркази” биносида “Инклюзив таълим” маркази ҳам ўз фаолиятини бошлади. Таълим маркази фаолияти юзасидан тақдимот ҳам ўтказилди. Маълумот учун, марказ изчил фаолият юритиши учун барча зарур шарот-шароитлар яратилган, жиҳозлар билан таъминланган.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА