Битирувчи иккита дипломга эга бўлади
Тошкент фармацевтика институтида Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очилган эди.
Тошкент фармацевтика институтида Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очилган эди.
Унга қабул қилинган талабалар таҳсилнинг уч йилини Тошкент фармацевтика институтида, яна икки йилини Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университетида давом эттиради. Қўшма таълимни тугатган талабалар ҳар иккала олий таълимнинг дипломига эга бўлади.


Ана шу йўналишга жорий йилда 276 нафар талаба ҳужжат топширган ва уларнинг 80 нафари ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.
2020-2021 ўқув йили учун тест синови бугун бўлиб ўтди. Тест синови карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда амалга оширилиб, жараён Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ИИБ ва Давлат тест маркази ходимлари назоратида ташкил этилди. Шунингдек тест синовида институт тиббиёт ходимлари тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фаол иштирок этдилар.