
Бухоро жадидчилигининг йирик намояндаларидан ва маърифатпарвар, тарихчи олим, профессор (1935), тараққиёт йўлида миллий ҳаракатнинг фаол қатнашчиларидан бири Мусо Саиджонов 1893 йили Бухоро шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Мирараб мадрасасини битириб, Когондаги рус-тузем мактабида ўқиган. М.Саиджонов илмга қизиқиб, араб, форс, туркий тиллар, адабиёт, тарих ва география билан жиддий шуғулланади.
1913 йилдан жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, 1917 йилда «Ёш бухороликлар» партиясининг ташкилотчиларидан бири бўлади. У партия марказий қўмитасининг аъзоси этиб сайланган. Лекин Мусо Саиджонов табиатан инқилобий ҳаракатларга қарши бўлиб, ислоҳотларни тадрижий йўл билан ўтказиш тарафдори эди. Шунинг учун ҳам у 1917 йил Бухородаги жадидлар томонидан уюштирилган намойишга қарши бўлган. Амир билан жадидлар ўртасидаги музокарада қатнашган. Мусо Саиджонов ўзбек халқи ўзгача миллий тараққиёт йўлидан боришига ишонган.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони биринчи ўзбек археолог олими, маърифатпарвар, шарқшунос олим Мусо Саиджоновга бағишланади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/9smG5YJwDi8?si=yrQicLE0C8VPzQ03" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА