Биринчи Марказий Осиё – Озарбайжон саммити Туркманистонда ўтади
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Озарбайжон ва Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида шундай баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, анжуман кун тартиби лойиҳаси аллақачон тайёрланган ва барча иштирокчи давлатларга юборилган.
Давлат раҳбари бу гал муҳокама учун ҳамкорликнинг беш асосий йўналиши танланганини таъкидлади: тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашиш,
Ўзаро сиёсий ва дипломатик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, энергетика ҳамда барқарор транспорт ва логистика йўлакларида шерикликни ривожлантириш ҳам бўлғуси саммит кун тартибидан жой олган.
Шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгаришига мослашиш, сувдан оқилона фойдаланиш ва Орол денгизини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатни мувофиқлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар, маданий, таълим ва илмий алоқаларни ривожлантириш, талабалар ва ёшлар алмашинувини кенгайтириш каби масалалар ҳам Олий даражадаги учрашувда муҳокама қилиниши режалаштирилган.
С.Раҳимов, ЎзА