Бугун юртимизнинг қай гўшасига борманг, йўлларни кенгайтириш, созлаш ва равон ҳолатга келтириш ишларига кўзингиз тушади. Бу – мамлакатимиз кўчаларида машиналар ҳаракати ортганидан далолат. Аслини олиб қараганда, машиналар сони қай даражада ортса-да, турли хорижий русумдаги автомобиллар кириб келиши ва ишлаб чиқарилаётгани ҳам кўзни қувонтиради.

Шу ўринда савол туғилади: юртимизда бир йилда қанча машина ишлаб чиқарилмоқда ва энг кўп қайси русумдаги автомобиллар?  

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 424 808 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Улар русумлар бўйича тақсимланганда, 164 887 дона Cobalt, 101 912 дона Damas, 12 837 дона Lacetti-Gentra ва 45 918 дона Tracker ишлаб чиқарилган.  

Шу билан бирга 41 661 та Onix, 19 328 та KIA, 6 301 та Chery ва кўпларнинг орзусига айланган BYD 4 004 дона ишлаб чиқарилгани қайд этилади.    

Маълумотга кўра, келтирилган рўйхатда Haval 2 473 дона, Lada 6 дона, махсус енгил автомобиллар эса – 25 481 дона кўрсатилган.  

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир йилда юртимизда қанча автомобиль ишлаб чиқарилмоқда?