Бир тумандаги икки хил манзара...
Тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ҳам соҳа фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш борасида улкан ютуқларга эришилмоқда.
Хусусан, кейинги йилларда туман марказий шифохонаси, кўп тармоқли поликлиника, 5 та оилавий ҳамда 4 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, янги жиҳозлар билан таъминланди.
2021 йилда Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги «Лойсон» қишлоқ оилавий поликлинкаси маҳаллий бюджетдан ажратилган 800 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилди.
[gallery-5610]
Узоқ йиллар давомида абгор ҳолатда қолиб келаётган Солижонобод шифокорлар хизмат уйи ҳамда 87-оилавий поликлинка филиалида ҳам қурилиш-бунёдкорлик ишларини амалга ошириш кўпдан бери кўзда тутилган. Лекин, амалий ишдан дарак йўқ. Мутасаддиларнинг айтишича, таъмирлаш ишлари бу йилга режалаштирилаётган экан.
[gallery-5611]
Ҳозирча эса бир тумандаги икки хил манзара мутасаддиларнинг ўз ишига нечоғли масъулият билан ёндошаётганини англатади.
ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.