Бир мурожаат изидан

Таҳририятимизга Жиззах шаҳрида яшовчи тадбиркор Рухилла Баракаевдан келган шикоят хатида “Танқидий таҳлил қаътий тартиб интизом ҳар бир раҳбар фаолиятининг  кундалик қоидаси  бўлиши керак” деган сўзлар эпиграф қилингани эътиборимизни тортди. 

Тадбиркор томонидан битилган ушбу мурожаат бўйича ўтказган текширувларимиз тафсилотидан аввал, унинг асл мағзини (қисқартирган ҳолда) келтириб ўтишни жоиз топдик.

“...Жиззах шаҳри “Наврўз” маҳалласи О.Азимов кўчасида жойлашган (эдик) бизнинг “Назир ота” масъулияти чекланган жамиятимиз 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, 2004 йили Жиззах шаҳар ҳокими қарори билан бузиб, қайта қурилди ва 2006 йил яна шу шаҳар ҳокимининг қарори билан қабул қилиш далолатномаси орқали қайта ташкил этилиб, у ерда чойхона ва савдо дўконлари иш фаолиятини бошлади. Қайтадан ташкил этилган ушбу мажмуамиздаги чойхона ва савдо дўконларида жами 20 та янги иш ўрни яратилди. 

2017 йилга келиб Жиззах шаҳар ҳокимининг 330-сонли қарори билан давлат эҳтиёжлари ва О.Азимов кўчасини кенгайиши муносабати билан шу кўчадаги барча турар ва нотурар жойлар бузилишга тушди. Шу жумладан, бизнинг “Назир ота” МЧЖнинг умумий эгаллаб турган 1544 кв. метр майдони ҳам бузилишга тушганлиги сабаб биноларини бузиб, шаҳар захирасига топширдик. Иншоотнинг орқа қисмидаги биноларни эса бузмасдан қолдирдик, чунки шаҳар ҳокими тарафидан “Бузиладиган бинолар ўрнидан орқа тарафга силжитиб, ўз эгаларига берамиз” деб (ўшандаги Жиззах шаҳар ҳокими Акром Раҳмонқулов) ваъда қилган эди. Аммо “ваъда” ваъдалигича қолиб, бажарилмай қолаверди. 

Натижада, 2017 йилдан то 2021 йилгача Жиззах шаҳар ҳокимлигидан иш фаолиятимизни қайта тиклаш учун МЧЖмизга тегишли бўлган бузулимай қолган қисми ёки шу кўчадаги бошқа 16 сотих ҳажмдаги ер жой ажратиб беришларини сўраб мурожаат қилиб келдим. Мурожаатга шаҳар ҳокимлиги тарафидан “Қайта қуришга ер жойини ким ошди савдосидан оласизлар”, деб жавоб хати берди. 

Чойхона ва савдо дўконлари бузулгандан кейин, 2018 йилнинг февраль ойида ишчилар ва оила аъзоларимни иш билан таъминлаш учун Ш.Рашидов туманида жойлашган “Раҳмонқулова Ҳамида она” га тегишли қаровсиз ётган  биноларни ойига 2 миллион сўм ижара ҳаққи тўлаб, чойхона очдим. Уни ўз ҳисобимдан қайта таъмирлашни амалга ошириш шарти билан ижарага олдим. Таъмирлаш учун 127 миллион сўм, 2018 йилдан то 2021 йилгача 94 миллион сўм ижара ҳаққи тўлаб ишлаб келмоқдамиз. 

Лекин “Давлат эҳтиёжлари учун” деб биздан олиб, шаҳар ҳокими захирага қўйилган 16 сотихли ер жойимиз, орадан бироз вақт ўтиб, шаҳар ҳокими томонидан бошқа бир тадбиркорга далолатнома асосида, иккинчисига қарор чиқарилиб бериб юборилди. 

Шу боис 2018 йилдан то жорий 2021 йил давомида юқори турувчи органларга мунтазам мурожаат қилганимиз наф бермади. 

Охири жорий йилнинг июнь ойида Савдо саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси орқали Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритдик...

Юртбошимизнинг, 2 иш ўрни яратган тадбиркорни елкамда кўтариб юраман, деган гапларини наҳотки бизнинг Жиззах шаҳаримиздаги ҳокиму раҳбарлар эшитмаган бўлишса? Акс ҳолда, 2018 йилдан 2021 йилгача 20 иш ўринли “Назир ота” МЧЖ иш фаолиятини қайта бошлашга тўсқинлик қилмаган бўларди-да! 

Мабодо, Жиззах шаҳр ҳокими ва бошқа мутасаддилар 2018-2020 йиллар давомида ўз иш фаолиятимизни юқорида кўрсатилган манзилда давом эттиришимиз учун имкон яратиб берганида эди, бугунги кунга келиб 1 миллиард 600 минг сўм зарар кўрмаган бўлардик. Ёки 2018 йилда савдо фаолиятини яхшилаш мақсадида бузилиб кетган “Назир ота” МЧЖ томонидан банкдан олинган кредит маблағларини, оилам билан яшаб турган уйимни 480 миллион сўмга сотиб, кредит қарзларини тўламаган бўлар эдим. 

Мени шу кўрган зарарларимни, яъни ҳозир ижарада турган иш жойимизни таъмирлаш ва ижара ҳақи учун қилган харажатларимни “Ташаббускорлар” томонидан ўндириб беришда ва 2021 йил 8 июлдаги Жиззах туманлараро судининг  Жиззах шаҳар ҳокимига “Назир ота” МЧЖга Жиззах шаҳар ҳудуди О.Азимов кўчасидан 16 сотих ер жой ажратиши юклатилган қарори ижросини таминлашда ҳамда ҳар иккала МЧЖга чиққан ғайри қонуний деб топилган қарорларни ўз ваколатингиз доирасида журналист суриштируви ўтказиб, юртбошимизга ва сизларга бўлган ишончимизни янада ортишида кўмак беришларингиздан умидворман. 

“Назир ота” МЧЖ раиси: Р.Баракаев.           

Биз аввал Жиззах туманлараро суди қарори билан атрофлича танишиб чиқдик. 

Кейин, Жиззах шаҳри О.Азимов кўчасида (бир вақтлар) жойлашган “Назир ота” МЧЖ жойини бориб ўргандик.   

Таҳририятимизга Р.Баракаев томонидан йўлланган хат нусхаси(электрон варианти)ни Жиззах шаҳар ҳокимлигига жавоб бериш учун юбордик.

Шикоят муаллифи Руҳилла ака Баракаев билан учрашиб, суҳбатлашдик. 

Аввало, Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматига Р.Баракаевнинг таҳририятимизга юборган хати нусхасига олган жавобимиз ҳақида (жавоб хати суратда илова қилинмоқда).

Шаҳар ҳокимлигига хатни жорий йилнинг 15 сентябрида юборган эдик, буни қарангки, шаҳар ҳокимлигидаги ҳозир жавоб ходимлар хат уларга етиб бормасдан жавобни Жиззах шаҳар ҳокими имзоси билан 2 ярим ой аввал, яъни 2021 йилнинг 27 июнидаёқ  тайёрлаб қўйишган экан. 

Қизиқ томони яна шундаки Р.Баракаевнинг ундан аввалги шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаатларига жавоб ёзилмай, айнан, Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони чиққанидан кейин жавоб беришга қарор қилган.   

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони чиқмасдан аввал, Жиззах шаҳар ҳокимлиги “Назир ота” МЧЖга тегишли ернинг бир қисмини, Р.Баракаев бир қатор идораларга жумладан, МЧЖга тегишли ерни ўзларига берилишини сўраб шаҳар ҳокимлигига ҳам мурожаат қилиб юрган пайтда, нима сабабдандир 2018 йилнинг 2 апрелидаги 685-сонли қарори билан “Abdulloxon Al-Marva” МЧЖга, иккинчи қисмини эса 2019 йилнинг 25 сентябрида 2628-сонли қарори билан “LIGHT FUTURE INVEST” МЧЖга (аукцион савдоларисиз) бериб юборган.

Эҳтимол, шаҳар ҳокимининг Р.Баракаевни мурожаати биз орқали юборилганидан бехабардир. Шу сабабдан, ҳокимлик ходимлари икки ярим ой аввалги битилган жавобни жўнатгандир. Лекин Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 июндаги Жиззах туманлараро судининг қароридан хабари бўлмаслиги мумкин эмас. Уларнинг суд қароридан салкам 20 кун ўтиб, Президентимизнинг юқорида номи зикр этилган фаромони билан мурожаатни ёпмоқчи бўлгани тўғримикан? 

Ваҳоланки, Фармонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун самарали фаолият юритаётган бошқа тадбиркорни хонавайрон қилиб, ерини олиб қўйиш мумкин дейилган эмас. Қолаверса, Жиззах шаҳар ҳокимининг “Назирота” МЧЖга қарашли бўлган ер майдонини “2018 йилнинг 2 апрелидаги 685-сонли қарори билан “Abdulloxon Al-Marva” МЧЖга ҳамда 2019 йилнинг 25 сентябрида 2628-сонли қарори билан “LIGHT FUTURE INVEST” МЧЖга ажратиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб торилсин” яна “Назир ота” МЧЖга “Жиззах шаҳар ҳокимлиги зиммасига Жиззах шаҳри ҳудудидан 0,16 га. (1544,48 м2) ер майдони ажратиш юклатилсин” дея таъкидланган. Ҳали ҳамон суд қарорининг Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан ижро этиб келинмаётганига қараганда, суд қарорларини Жиззах шаҳар ҳокими бажариши шарт эмас эканда, деган тушунча пайдо бўлиши табиий.

Бир қараганда суд ўз қарорини тадбиркор Р.Баракаевнинг фойдасига чиқаргандек туюлади. Аммо тангани бошқа тарафи бор, Жиззах шаҳар ҳокимининг бир тадбиркорнинг ерини бошқа 2 тадбиркорга ажратилганлиги тўғрисида чиқарган қарорларини ноқонуний, дейиляпти, лекин ўша ерни асл эгасига олиб бермай, бошқа жойдан ер ажратилиши кўрсатилмоқда. Назаримизда, Жиззах туманлараро судли ҳам, “сих ҳам куймасин, кабоб ҳам” қабилида иш кўрганга ўхшайди.

Таажжубки шаҳар ҳокимлиги томонидан “Назир ота” МЧЖга ер ажратилмаган. Суд шаҳар ҳокимининг қарорларини ноқонуний деб топган бўлсада “Abdulloxon Al-Marva” ва “LIGHT FUTURE INVEST” МЧЖлар томонидан олиб борилаётган қурилишлар давом этмоқда.

Тадбиркор Рухилла Баракаев Жиззах шаҳар ҳокимлигининг ноқонуний қарорлари сабаб 1 миллиард 600 минг сўм моддий зарар кўрган. Аммо Р.Баракаевнинг айтишича туманлараро фуқаролик судида бу масала билан иқтисодий суд шуғулланиши расман ва ёзма равишда бўлмасада айтилибди. 

Хуллас энди тадбиркор Рухилла Баракаев кўрган моддий зарарлари бўйича иқтисодий судга мурожаат қилишига тўғри келади. 

Мақолада кўтарилган муаммоларга Жиззах шаҳар ҳокимлигидан жавоб кутамиз.

А.ҚАЮМОВ,

 Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир тадбиркорни вайрон қилиб бошқасини қўллаш тўғрими?