Чой — инсоният томонидан қадимдан севиб ичиладиган, маданият ва анъаналар билан чамбарчас боғлиқ ичимликдир. Чойнинг яратилиши тарихи Хитойга бориб тақалади. Бир пиёла хушбўй чой ортида эса катта меҳнат, билим ва тажриба ётади.

Хитойнинг Цзянь шаҳрига саёҳатимиз чоғида чой ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдик. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, чой маҳсулотини тайёрлашда энг муҳим босқич бу хом ашёни, яъни чой баргини тўғри танлашдир. Ҳар бир нав таъми, ранги ва хушбўйлиги билан фарқ қилади. Масалан, яшил чой тез қуритилади, қора чой эса ферментация жараёнидан ўтади.

Чой баргини йиғиш жуда катта вақт талаб этади. Эрталаб, қояда ёмғирдан кейинги соатларда йиғилган баргларда эфир мойлари кўп бўлади, бу эса чойнинг мазасини янада бойитади. Барглар йиғилгандан сўнг уларни махсус шароитда қуритиш керак. Қуритиш вақтида ҳарорат, намлик ва ҳаво айланиши тўғри назорат қилинмаса, чойнинг табиий мазаси йўқолиши мумкин. Ферментация эса чойга ўзига хос ранг ва таъм беради.

Чойни сифатли қилиб қадоқлаш ҳам жуда муҳим. У ҳаво ва намликдан ҳимояланган ҳолда сақланиши керак. Бу жараёнда табиий моддаларни сақлаб қолиш учун герметик идишлар ишлатилади. Цзянликлар чой ишлаб чиқариш — бу фақат саноат эмас, балки санъатдир. Унинг сири эса табиат неъматини тўғри ишлаш, анъаналарни асраш ва меҳр билан хизмат қилишда, дея баҳолашади.

Хитой чой ишлаб чиқариш бўйича дунёда 1-ўринда туради. Мазкур давлатда ҳар йили 3 миллион тоннадан ортиқ чой етиштирилади. Унинг катта қисми ички бозорда истеъмол қилинади, қолган қисми эса экспорт қилинади.

Маълумотларга кўра, Хитойда сўнгги йилларда органик ва премиум чойларга талаб кескин ошган. Экспорт чойлари асосан юқори сифатли ва табиий усулда ишланган бўлади. Ўтган 2024 йилнинг ўзида Хитой чой экспортининг қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган. Аслида чой нафақат Хитойда, балки аксарият давлатларда меҳмондўстлик ва самимий учрашувларнинг рамзи ҳисобланади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lLzFh5wW9XI" title="Bir piyola choy mehr va samimiyat belgisi aslida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева,

 Искандар Исматов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир пиёла чой меҳр ва самимият белгиси аслида (+видео)