English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир миллион долларлик “Gold Card”: Энди АҚШга фақат миллиардерлар кирадими?

Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп янги иммиграция дастурини эълон қилди. Унга кўра, хорижликлар 1 миллион доллар тўлаб, тезлаштирилган тартибда АҚШ визасига эга бўлишлари мумкин.

Таъкидланишича, “Gold Card” соҳиблари учун тезкор резидентлик ва фуқаролик йўли тақдим этилади.

Бизнес ташкилотлари ўз ходимларига ҳомийлик қилганда эса 2 миллион доллар миқдорида тўлов талаб қилинади. Шунингдек, тез орада 5 миллион долларлик “Платинум” версия ҳам тақдим этилиши режалаштирилган, бунда солиқ имтиёзлари мавжуд бўлади.  

Шу билан бирга, мазкур таклифлар турли танқидларга ҳам учради. Баъзи сиёсатчилар уни фақат бой шахслар учун имтиёз яратади, дея баҳслашмоқда.

Мазкур ташаббус, Трампнинг бошқа иммиграция чоралари — ишчи визалар учун тўловларни ошириш ва ноқонуний мигрантларни депортация қилиш билан бир вақтда амалга оширилмоқда.  

Жорий йил сентябрь ойида “H-1B” визаси учун янги аризачилардан 100 минг доллар тўлов ундирилиши ҳам айтилган эди ва бу қарор АҚШдаги чет эллик талабалар ва технология фирмаларида хавотир уйғотган.

Мусулмон Зиё, ЎзА