“Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Тошбулоқ” маҳалла фуқаролари йиғинида 923 та хонадон бор. Бу ерда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Абдубосит Алиқулов ташаббуси билан 124 хонадондаги 355 нафар фуқаронинг боғдорчилик йўналиши бўйича доимий бандлиги таъминланди. 250 дан ортиқ оила ўз томорқасида янги истиқболли узум навларини етиштиришни йўлга қўйиши учун яқиндан кўмаклашилди.
[gallery-7853]
Бундан ташқари “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудуднинг адирлик қисмида каврак экилди ва форель балиғи етиштиришга ихтисослашган ҳовузлар ташкил этилди. Бу эса яна ўнлаб кишиларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига имкон яратди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ, ЎзА