Биогумус ишлаб чиқариш кооперацияси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Оби ҳаёт маҳалласида 4 минг 800 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий “драйвер” соҳаси – деҳқончилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳисобланади.
[gallery-9093]
Тадбиркор Камаратдин Казаков йўлга қўйган “Ривожатдин-Сирожатдин-Ҳуснитдин” биогумус ишлаб чиқариш кооперациясида Оби ҳаёт маҳалласидан 10 та, қўшни Шимом маҳалласидан 13 та оиланинг бандлиги таъминланган.
– Россия давлатида тупроқнинг унумдорлигини ошириш бўйича тажриба орттириб қайтдим, - дейди кооперация раҳбари Камаратдин Казаков. – Маҳаллий ўғитни калифорния чувалчанги ёрдамида қисқа муддатда ўсимликлар тез ўзлаштира оладиган биогумусга айлантириш мумкин экан. Орттирган тажрибам асосида ушбу бизнесни бошладим.
Тадбиркорнинг бундан 1,5 йил аввал Сурхондарёдан олиб келинган 20 метр квадрат чувалчанги 2000 метр квадратга етиб, 1 ойда 4-5 тонна биогумус ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотларга қўшни туманлар билан бирга, Хоразм вилоятидан ҳам харидорлар бор.
ЎзА фотомухбири
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар.