Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 11 июлдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “MED BO’STON” масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик тижорат “Алоқа банк” фойдасига 5 миллиард 551 миллион сўм ундирувни гаров мулки бўлган Элликқалъа тумани Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қиймати 4,1 миллион сўмлик нотурар жойга қаратиш белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими томонидан қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди ҳамда гаров мулки бўлган кўчмас мулк ҳатлаб тегишли тартибда қўйилди. Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди.  

Ўтказилган аукцион савдоларда сотувга чиқарилган бинога  харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк жорий йилнинг 12 ноябрь куни қарздорлик эвазига акциядорлик тижорат “Алоқа банк” балансига ўтказиб берилди.  

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бино банк балансига ўтказилди