Бильярдчилар республика турнирида баҳслашди
Пойтахтимизда бильярднинг пирамида йўналиши бўйича ўтказилган республика турнирида мамлакатимизнинг етакчи бильярд усталари ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мукофот жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этган турнирнинг шиддатли баҳсларида ғолиблик учун кураш сўнгги тургача давом этди.
Тўрт кун давом этган қизиқарли ўйинлар якунига кўра, Жамолиддин Қўчқоров ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, мусобақанинг бош соврини — 10 миллион сўмни қўлга киритди.
2-ўринни қўлга киритган Нодир Мирзаев 5 миллион сўмга сазовор бўлди. 3 ва 4-ўринни эгаллаган Зухриддин Хашимов ва Сухроб Пирматов эса 2,5 миллион сўмлик мукофот билан тақдирланди.
Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Бильярд федерацияси ҳамда ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва тегишли мукофотлар билан тақдирланди.
Т. Рўзиева, ЎзА