Билим ва ҳунар камолотга етаклайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Инсон ҳаётда илм олишга, касб-ҳунар ўрганишга доимо эҳтиёж сезади. Зотан, мустақил ҳаёт бўсағасида тўғри касб танлай билиш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан биридир.
Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳар касб-ҳунар мактабида навқирон авлод вакилларининг ўзлари танлаган ихтисослик бўйича пухта касбий таълим олиши учун барча шароит яратилган. 947 нафар ўғил-қизни бағрига олган ушбу масканда автомобилларни таъмирлаш чилангари, пайвандловчи, фойдали қазилмаларни майдалаш ва саралаш, аппарат ва дастурий таъминот созловчиси, ошпазлик, қандолатчилик, тўқиш-тикиш жиҳозлари оператори, қурилиш машиналари оператори, рақамли ахборотларни қайта ишлаш сингари йўналишларда назария ва амалиёт уйғунлиги йўлга қўйилган.
[gallery-10391]
Гап шундаки, Зарафшон шаҳридаги етмишга яқин корхона ва ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ мактаб ўқувчилари эгаллаётган билимларини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш субъектларининг ўзида амалиёт ўташ жараёнида мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА