Ватанимиз тарихидаги 21 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – халқ сайиллари вақтида, соат 12 ва 14 да Самарқанддаги Шердор мадрасасида Маориф касабалари уюшмалари ҳамда шаҳардаги мактаб ўқувчилари учун маърифатпарвар Ҳожи Муиннинг “Эски мактаб – янги мактаб” асари намойиш этилди.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Хоразм Республикаси ҳукуматининг декретига кўра ягона озиқ-овқат солиғи жорий қилинди. Унга кўра, 10 таноб ерга эга бўлганлар 2 сўм 50 тийин, 10 танобдан кўп ерга эга бўлганлар 3 сўмдан кўп солиқ тўлаган. Тарихчи Асрор Пардаевнинг қайд этишича, натижада давлат хазинасига 1920–1921 йилларда 100 миллион сўм маблағ тушган.

1941 йил (бундан 84 йил олдин) – темурийлар хилхонасида иш олиб бораётган олимларнинг бир гуруҳи Амир Темурнинг Жомеъ масжиди ёнидаги Бибихоним хилхонасида ҳам текшириш ишлариии бошладилар. Тарихчи Амриддин Бердимуродовнинг қайд этишича, олимлар бу ерда иккита тош тобутни очдилар. Ичига жасадлар солинган икки тош тобутдан ташқари хилхона ичида бўш турган яна иккита тош тобут ҳам бор эди. Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтиш лозимки, на хилхона деворларида ва на тош тобутларнинг қопқоқларига ҳеч қандай ёзувлар битилмаган. Ичига жасадлар солинган тош тобутлар қандайдир мақсадлар билан икки марта, яъни 1871 йилда ва 1928 йилларда ҳам очилган.

Бибихоним хилхонасидаги қабрларни очган олимлар икки қабрдан бири кекса аёлники, бири эса ёшроқ аёлники эканлигини аниқлаганлар. Кекса аёлнинг суяклари, академик Яҳё Ғуломовниннг аниқлашича, Бибихонимнинг онасиникидир. Бибихонимнинг бош чаноғи асосида антрополог-скульптор М. Герасимов унинг ҳужжатли қиёфасини яратди. Тарихчи Амриддин Бердимуродовнинг ёзишича, бу сурат Бибихоним деганда, кўпчиликнинг тасаввурида пайдо бўладиган сиймонинг заррасига ҳам ўхшамайди.

1943 йил (бундан 82 йил олдин) – хирург олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Шавкат Каримов таваллуд топди. У 1991–1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири бўлган. Шавкат Каримов Нью-Йорк (1995), Калифорния (1996) академияси, Россия тиббиёт Фанлар академияси (2001) академиги, Гепатопанкреатодуоденал хирургия Европа ассоциацияси (1987), Н.И. Пирогов номидаги хирурглар ассоциацияси (1996), Россия Гепатологлар хирургияси ассоциацияси (2000) аъзоси.

1963 йил (бундан 62 йил олдин) – Марказий Қизилқумнинг Мурунтов руда майдони минтакасидаги Мурунтов олтин конида дастлабки соф қуйма олтин (999.9 пробали) олинди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Флоренция шаҳрида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги “Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” имзоланди. Мазкур битим 1999 йилнинг 1 июлидан кучга кирди ва ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий негизига айланди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бунга алоқадор давлатлар парламентлари томонидан ратификация қилинди. Битим туфайли Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва унга аъзо бўлган 15 давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланиб бормоқда.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро парвозлар учун Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳри аэропортларини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 3 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бибихонимнинг қабри уч марта очилганми?