
Бугун пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа маҳалла ёшларининг 16 ёшдан 21 ёшгача ҳамда 22 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилди.
Финал босқичида Сергели ҳамда Юнусобод туманларининг волейболчилари иштирок этди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашув Сергели тумани жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
[gallery-23933]
Ўғил болалар баҳсида ҳам худди шу жамоалар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқи учун майдонга тушди. Қизғин ўтган учрашувда Юнусобод жамоаси ғолиб, деб топилди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича ўтказилаётган “Ички ишлар вазири кубоги”нинг республика босқичида Сергели тумани аёллар жамоаси ҳамда Юнусобод тумани эркаклар жамоаси йўлланмага эга бўлди.
Финал баҳсларидан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоалар тақдирланди. Шунингдек, турли номинацияларда ғолиб, деб топилган спортчиларга ҳам мукофотлар топширилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА