«Беш ташаббус олимпиадаси»да армрестлинг баҳслари ўтказилди
Намангандаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган «Баркамол авлод» спорт мажмуасида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида армрестлинг бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада вилоятдаги маҳаллалар ёшларининг 16 минг 29 нафари иштирок этди, сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига 56 нафари етиб келди. Армрестлинг беллашувларининг илк кунида 55, 65, 75, +75 килограмм вазн тоифаларида ўзаро рақобатлашилди.

Якуний натижаларга кўра, Неъматулла Ўринов (Учқўрғон тумани), Асилбек Абдураҳмонов (Давлатобод тумани), Ойбек Сайфиддинов (Тўрақўрғон тумани), Бунёд Комилжонов (Поп тумани) ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва диплом билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўажев, ЎзА