Давлатимиз раҳбари томонидан бундан икки йил муқаддам имзоланган “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда жорий этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан қамраб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу билан авваллари 2-3 соатлик машғулотдан бошқа юмуши йўқ айрим жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийларининг ҳам иши кўпайди. Бир пайтлари қизғин беллашувларда қатнашиш орзусида олти-етти ойлаб мусобақа юзини кўрмаган чекка-чеккадаги маҳалла ва қишлоқ ёшларининг нияти амалга ошди. Улар “Беш ташаббус олимпиадаси” туфайли ҳар ой мусобақаларда қатнашадиган, ўқув-машғулот йиғинларида тизимли шуғулланадиган бўлди. Мусобақа кўникмаси ошди. Маҳоратли спортчи-ёшларни танлаш, саралаш майдони кенгайди. Маошга кўз тикиб ўтирган мураббийларнинг даромадига барака кирди.

Эътиборли жиҳати, ушбу тизим жойларда спорт ҳаракати жонланишига катта туртки бериши билан бирга маҳаллаларда замонавий спорт иншоотлари қурилишига, бу орқали турли спорт мусобақалари, тадбирлар, учрашувлар сони ва салмоғи ошишига олиб келди.

Ғолибларни тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерларига малака тоифалари тўғридан-тўғри берилиши жорий этилиши уларнинг иқтисодига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Республика босқичида муваффақиятга эришган жамоанинг маҳалласига спорт майдончалари, мажмуалари барпо этилаётгани, турли спорт жиҳозлари билан таъминланаётгани аҳолининг оммавий спорт билан машғул бўлиш имконияти янада кенгайишига сабаб бўлди.

Спорт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг бугунги кунига қадар 13 та оммавий спорт тури бўйича ўтган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг қуйи босқич мусобақаларида юртимиздаги 7-30 ёшлиларнинг 9,2 миллиони иштирок этган бўлса, уларнинг 4,1 миллионини хотин-қизлар ташкил этди.

Маҳаллаларда истиқомат қилувчи 16-30 ёшлиларнинг 6,5 миллион нафари электрон платформадан рўйхатдан ўтган. Умумтаълим даргоҳларининг 3,2 миллион нафари, профессионал таълимда 323 минг нафар ўқувчидан 181 минг нафари, олий таълим муассасаларидаги 709 минг нафардан ортиқ талабалардан 436 минг нафари “Беш ташаббус олимпиадаси” билан қамраб олинган. Бу Ўзбекистонда маҳоратли спортчиларни саралаш, аҳолини оммавий спорт ҳаракатига жалб қилишнинг самарали йўли яратилганидан далолатдир.

Халқимиз орасида гуруч курмаксиз бўлмайди, деган гап бор. Давлатимиз томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ҳар бир босқич мусобақаларини кўтаринки, байрамона ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор кўрсатилаётган бир фурсатда ўз вазифасига, ишига совуққонлик билан қараётган мутасаддилар ҳам борки, уларнинг бефарқлиги оқибатида айрим ҳудудларда спорт билан шуғулланаман, чемпион бўламан, деган юзлаб ёшлар беллашувларда қатнашиш имкониятидан мосуво бўлиб қолмоқда. Бундай эътиборсизлик  айрим спорт мактабларида, тўгаракларда мураббийларнинг қўнимсизлигига, машғулотлар кўнгилдагидек ўтказилмаслигига, катта орзулар билан яшаётган эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг зарарли одатларга ружу қўйишига олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг жорий йил октябрь ойида ўтган ҳайъат йиғилишида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларида ёшлар қамрови 50 фоизга етмаган туман ва шаҳарлар борлиги таассуф билан таъкидлангани ҳам шундан.

Мамлакатимизнинг Олмалиқ, Ангрен, Андижон, Қарши шаҳарлари, Фориш, Арнасой, Косон, Бувайда туманларида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган ”Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида ёшлар қамрови 50 фоизга ҳам етмагани сабабли сусткашликка йўл қуйган спорт мактаблари мутасаддиларига интизомий жазо чорасини қўллаш белгиланди.

Оққан дарё оқаверади. Аммо ўша оқаётган дарёга эътибор берилмаса, унинг ўзанлари таъмирлаб турилмаса, мавжланаётган оби-ҳаёт ўз жилосини, жозибасини йўқотиши тайин.

Шу жиҳатдан, “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳам Ўзбекистон спортининг янги бир шиддатли дарёсики, унинг ўзанлари мустаҳкам бўлиши, доимо мавжланиб туриши оммавий спорт ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиши билан қадрли. Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлиги аҳоли саломатлигини мустаҳкамлайди. Соғлом инсонлар ўз навбатида, улуғ мақсадларга хизмат қилиши тайин. Бу ҳаракатларнинг пировард мақсади эса Олимпия ва жаҳон чемпионларининг янги авлодини камолотга етказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Беш ташаббус олимпиадаси" улуғ ғалабалар пойдеворини яратади