Наманганда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилувчи "Беш ташаббус олимпиадаси" Республика босқичи беллашувлари бошланди. Китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари, спорт турлари бўйича 14 та йўналишни ўз ичига олган “Беш ташаббус олимпиадаси” Президентимиз томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббус ғояларини амалга оширишга қаратилиб, “Маҳалла-сектор-туман-вилоят” босқичлари барча ҳудудларда кўтаринки руҳда уюштирилди.

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларнинг спорт турлари борасидаги қобилиятини намоён этиши учун зарур шароитларни ҳозирлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги шафелигида ташкил этилган “Беш ташаббус олимпидаси”нинг Республика босқичи стол тенниси ўйинлари билан бошланди.

Вилоят марказидаги “Паҳлавон” спорт мажмуаси мезбонлигида кечган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланган, ҳудудий босқичларда ғолиб чиққан 84 нафар ўғил-қиз учта ёш тоифаси (16-21, 21-26 ва 27-30) бўйича куч синашмоқда.

[gallery-9742]

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стол тенниси беллашувларида мамлакатимиз бўйлаб ҳозирги босқичга қадар 434 минг 200га яқин ҳаваскор спортчи ёшлар иштирок этган, Уларнинг 151 минг 400га яқини қизлар эканлиги эътиборлидир.

–  “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика босқичига 7 ойлик фарзандим билан иштирок этяман. Мусобақанинг маҳалла, сектор, туман ва вилоят босқичларида фахрли биринчи ўринни эгалладим. Ҳал қилувчи финал ўйинларида ҳам муваффақиятимни давом эттириш учун астойдил уриниб кўраман, – дейди Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан иштирокчи Ҳилола Зиёева. – Спортга ошно бўлиш учун астойил хоҳиш бўлса, бас. Олдингизда турган тўсиқлар ўз-ўзидан бартараф бўлади. Мени яқиндан қўллаб келаётган ота-онам ва турмуш ўртоғимдан беҳад миннатдорман. Тенгдошларимни ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга чорлаб қоламан.  

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика босқичининг барча ғолиблари қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Оқилхон Дадабоев,

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси” Республика босқичига старт берилди