Ёшлар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашда, соҳа ходимларига қулайлик яратиш мақсадида кўрилаётган саъй-ҳаракатлар йил сайин ўз натижасини бермоқда.

Жумладан, маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган мусобақалар учун маҳалла ёшлар етакчиларига спорт анжомларидан иборат “Президент совғалари”ни берилиши ҳам мазкур ишларнинг узвий давоми бўлди.  

“Нурафшон арена” ўйингоҳида мазкур совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси масъуллари, вилоят спорт бошқармаси вакиллари, барча туман-шаҳарлардан келган ходимлар қатнашди. Жараёнда ҳудуддаги 1 минг 25 та маҳаллага жами 7 минг донадан ортиқ футбол, волейбол, баскетбол, гандбол тўплари каби қатор спорт жиҳозлари берилди. 

 – Бу каби эътибор танловлар ва мусобақаларни самарали ташкил қилиш, иқтидорли ёшларни кашф этишга қулайлик яратади. Ўйлайманки, ёшларимиз берилган бу имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда яхши натижаларни қўлга киритади, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳожиев. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсуми доирасида ўтказилган лойиҳаларда иштирок этиш учун 574 минг 689 нафар ёшлар рўйхатдан ўтган бўлиб, бу жами вилоятдаги ёшларнинг 67 фоизини ташкил этади. Жорий йилда эса 1 миллион нафарга яқин ўғил-қизларни айнан мазкур спорт мусобақаларига қамраб олиш белгиланган.  

Яқинда Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида 2025 йилги мавсумда ўтказиладиган оммавий спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича иккинчи давра ўқув-семинари самарали ташкил этилган эди. Унда мамлакатимизнинг барча жойларидаги 9 минг 542 та маҳалладаги ёшларни онлайн платформага киритиш ва спорт мусобақаларига жалб қилиш борасида ҳудудий мутахассисларга тушунтиришлар берилган. Эндиликда, шу асосида жойлардаги ишлар ташкил этилади.  

А.Мусаев,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беш ташаббус олимпиадаси: миллионлаб ёшлар қамраб олинади