Бесарангда қовун пишди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси сўнгги йилларда эртапишар қовун етиштириш бўйича катта тажриба тўплаб, бу соҳани асосий даромад манбаига айлантирмоқда. Бу ерда етиштирилган полиз маҳсулотлари нафақат ички бозор эҳтиёжини қондиради, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Маҳалла тасарруфидаги 92 гектар томорқа ерларининг салмоқли қисмида қовун етиштириш йўлга қўйилган. Ўтган йили ишсиз ёшларни банд қилиш мақсадида 8 гектар ер ажратилиб, 50 нафардан зиёд йигит-қизнинг бандлиги таъминланган.
Айни кунларда илк ҳосил йиғим-терими бошланган бўлиб, маҳсулотлар тўғридан-тўғри бозорга чиқарилмоқда. Харидорлар қовунни жойида, улгуржи нархларда сотиб олиш имкониятига эга.
[gallery-29377]
4 минг 226 нафар аҳоли истиқомат қилувчи ушбу маҳаллада деҳқончилик асосий драйвер тармоқ сифатида белгиланган. Шу билан бирга, ҳудудда карам, қовоқ, картошка ва булғор қалампири каби сабзавотлар ҳам етиштирилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА