Қишнинг илк кунларидан Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги корхоналар фаолияти учун янада синовли давр бошланди. Сир эмас, таъминотдаги узилишлар ва табиий газ босимининг пасайиши ушбу жамоанинг кечаю кундуз тинимсиз ишлашларига соя солмоқда.

Шу кунларда истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз таъминлаш мақсадида АЁҚШлар фаолиятини тўхтатиш ёки чекловлар қўйилмоқда. Албатта, бу вазиятнинг мураккаблашиши олдини олишдаги муҳим чоралардан биридир.  

Бироқ айрим АЁҚШларда бензин нархини асоссиз ошириш ҳолатлари кузатилмоқда.  

Хўш, бензин нархини асоссиз оширган, А-91, А- 92 маркали бензин дея А-80 маркали бензинни сотаётган АЁҚШларга қандай чоралар кўрилади?  

Бу саволга Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди:  

– Таъкидлаб ўтмоқчиманки, А-80, А-92, А-95 маркали бўладими, бизнинг заводларда ишлаб чиқарилаётган бензин кучли назорат қилинади.  

Бу борада истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида ҳам қандайдир ноқонуний ҳаракатлар бўлса, уни назорат қиламиз.  

Шу хабарлар тарқалгандан кейин биз нафақат «Ўзнефтгазинспекция» ходимларини жойларга чиқарган ҳолда, балки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда ҳам бензин нархини назорат қилиш чораларини кўряпмиз.  

Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бензин нархини асоссиз равишда ошириб юборган ёки сифатсиз бензинни А-80ни А-92 маркали бензин деб сотган АЁҚШларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Сифатини қалбакилаштирган АЁҚШларнинг лицензиясини бекор қилишгача борилади. 

<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/kGyBdV-NAfQ" title="Бензин нархини асоссиз оширган ва сифатини яшириб сотган АЁҚШга чора кўриладими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бензин нархини асоссиз оширган, А-91, А-92 маркали бензин дея А-80 маркали бензинни сотган АЁҚШга чора кўриладими? (+видео)