Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кичик ўсмирлар ўртасида Чирчиқ шаҳрининг 90-йиллигига бағишланган Ўзбекистон чемпионати якунланди.

400 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган мамлакат биринчилиги олдидан дастлаб Чирчиқ шаҳар ҳокими кубоги учун кечган беллашувларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Шиддатли ўтган курашлар сарҳисобига кўра, Тошкент вилояти вакили Отабек Шавкатов шаҳар ҳокими кубогини қўлга киритди.

Мамлакат чемпионлиги учун икки кунлик беллашувлар натижасида ўз вазн тоифаларида Камрон Носиржонов (Наманган), Даурхан Турсунбаев (Қорақалпоғистон), Ҳусан Энверов (Тошкент в.) Искандар Обидов (Фарғона), Азамат Ўролов (Сирдарё), Эргашхон Камолова (Андижон), Шаҳризода Убайдуллаева (Қашқадарё), Ҳилола Фахриддинова (Навоий) сингари спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли кураш: Ўзбекистон чемпионлари аниқланди