Беларусда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор
Беларусь тергов қўмитаси Брест вилоятида ҳарбий самолётнинг ҳалокатга учраши бўйича жиноий иш қўзғади, дейилади маҳкама сайтидаги маълумотда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати аввалроқ, ўқув-машқ парвози давомида “Як-130” самолёти ҳалокатга учраб, ундаги икки учувчи ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Учувчилар техник носозликни пайқашганидан кейин самолётни аҳоли пунктидан узоқлаштиришга муваффақ бўлган ва самолёт аҳоли истиқомат қилмайдиган бино устига қулаган.
Бошқа қурбонлар қайд этилмаган. Тегишли хизматларнинг ходимлари ҳодиса жойида иш олиб борган. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.