Беларусь ШҲТга аъзоликка ариза топширди
Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш учун ариза топширди, ташкилот қабул қилиш жараёнини бошлашга тайёр, деди ШҲТ бош котиби Чжан Мин матбуот анжуманида.
"Ҳақиқатан ҳам, Беларусь Республикаси ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиб қўшилиш учун расман ариза топширди", – деди Чжан Мин журналистларга.
Унинг таъкидлашича, бу Минск ШҲТнинг қадриятлари ва тамойиллари Беларусникига мос келади, деган хулосага келганини билдиради.
ШҲТнинг навбатдаги саммити сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.