Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон банклари рублдаги омонатни чеклай бошлади
Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибидаги Россияга дўст мамлакатлар банклари июнь ойидан бери рублдаги нақд пул омонатига қўйиладиган талабни кучайтирди. Бу ҳақда РБК хабар берган.
Беларусда 8 кредит муассасаси шундай амалиёт учун 2-5 фоиз комиссия жорий қилди.
Қозоғистонда “Центркредит” терминал ва банкомат орқали нақд пул ўтказмаси учун 5 фоиз устама ўрнатди.
Қирғизистонда “Экоисламикбанк” SWIFT ўтказмаси учун шунга ўхшаш ставка белгилади. Шунингдек, Арманистоннинг айрим банклари нақд рубль билан, жумладан омонат амалиётини бутунлай тўхтатди, нақд пулсиз тўловни худди муайян шарт асосида давом эттиряпти.
С.Раҳимов, ЎзА