Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳудуднинг аввалги номи Беговат бўлиб, саноат шаҳри ҳисобланади. 1945 йилда шаҳар мақомини олган бўлиб, ҳозирги вақтда 95 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарнинг ривожланиши, асосан, Бекобод металлургия заводи қурилиши билан боғлиқ. Шунингдек, Фарҳод ГЭСи ва цемент заводи ҳам шаҳар тараққиётига муносиб ҳисса қўшган.
Мазкур сана муносабати билан шаҳарда бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. Хусусан, Муқимий маҳалласида замонавий шароитларга эга 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, янгитдан бунёд этилган 7-умумий ўрта таълим мактаби биноси, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактаби, “Ўзбекистон” маҳалласида эса спортга қизиқувчи ёшлар учун замонавий бокс зали аҳоли хизматида.




Тадбирларда шаҳар фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар қатнашди. Байрам дастурхони ёзилди ва “Металлург” стадионида шаҳар аҳли учун галаконцерт ташкил этилди. Маҳоратли фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг “Бекобод – Ватаним маним!” номли фотокўргазмасидан ўрин олган асарлар иштирокчиларда яхши таассурот қолдир.
А.Мусаев,ЎзА