Беҳруз Каримов илк бор асосий таркибда — “Лугано” пешқадамликка қайтди
Швейцария Суперлигасининг 6-турида Беҳруз Каримов тўп тепаётган “Лугано” “Серветт”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голи 90+4-дақиқада Албиан Аети томонидан урилди.
Беҳруз Каримов “Лугано” сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва 67 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйини 7,0 балл билан баҳоланди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Лугано” 5 учрашувдан 15 очко жамғариб, Швейцария Суперлигасида 1-ўринга қайтди. Жамоанинг яна битта захира учрашуви ҳам бор.
“Лугано” — “Серветт” 1:0
Гол: Аети — 90+4.
Беҳруз Каримов: 67 дақиқа, баҳо — 7,0.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар:@Uzasport
Абдубурхон Мамажанов, ЎзА