Beeline Uzbekistan TIIF доирасида ESG Awards 2026 мукофотига сазовор бўлди
Beeline Uzbekistan ESG Awards 2026 танловида иккита муҳим эътирофга сазовор бўлди. Компаниянинг Beeline Academy лойиҳаси “Inclusive Growth & Education Empowerment” номинациясида ғолиб деб топилди. Шунингдек, Less In, Same Out лойиҳаси “Responsible Production & Sustainable Supply Chains” номинациясида Фахрий сертификат билан тақдирланди.
Мукофотлар Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF)нинг беш йиллиги муносабати билан ўтказилган илк ESG Award Ceremony & ESG Review Report Presentation маросимида топширилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши (FIC) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ESG ва Циркуляр иқтисодиёт бўйича FIC ишчи гуруҳи доирасида ташкил этилди.
Тадбир экологик ва ижтимоий соҳаларда сезиларли натижаларга эришаётган FIC аъзоси компанияларни бирлаштирди ҳамда ESG бўйича йиллик ҳисобот тақдимоти учун платформа вазифасини бажарди.
Beeline Uzbekistan танловга иккита лойиҳани тақдим этди ва уларнинг ҳар иккаласи ҳам экспертлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
“Inclusive Growth & Education Empowerment” номинациясида компаниянинг Beeline Academy таълим лойиҳаси ғолиб бўлди. Лойиҳа педагогларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ва сунъий интеллект технологияларини таълим тизимига жорий этишга қаратилган. Мукофотга сазовор бўлган лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан қарийб 1 000 нафар информатика ўқитувчиси таълим жараёнида сунъий интеллектдан амалий фойдаланиш бўйича ўқитилди ҳамда малака ошириш сертификатларини олди.
Фахрий сертификат билан тақдирланган Less In, Same Out лойиҳаси эса Beeline Uzbekistan телекоммуникация инфратузилмасининг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган. Лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб 1 500 дан ортиқ база станцияларидаги анъанавий қўрғошин-кислотали аккумуляторлар замонавий литий-темир-фосфат (LiFePO₄) аккумуляторларига алмаштирилди. Натижада йилига 16,8 ГВт·соат электр энергияси тежалмоқда, тармоқ ишончлилиги ошди ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланди.
Тақдирлаш маросимида компания номидан Beeline Uzbekistan бош директори Евгений Настрадин ва VEON Group бош директори Каан Терзиоғлу иштирок этди.
“Beeline Uzbekistan’нинг ESG мукофоти AI1440 концепциямиз амалда қандай ишлаётганини кўрсатади. Ўқитувчиларга сунъий интеллектдан фойдаланишни ўргатиш — бу сунъий интеллектни инсонларни алмаштирувчи эмас, балки уларнинг имкониятларини кенгайтирувчи восита сифатида кўриш ҳақидаги қарашимизнинг ёрқин намунасидир. Бу технология ўқитувчиларга ўз устида ишлаш ва ўқувчилари учун янада самарали педагог бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, тармоғимизнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олиб бораётган ишларимиз ҳам эътироф этилганидан мамнунман. Биз Ўзбекистон учун узоқ муддатли қиймат яратадиган йўналишларга инвестиция киритишда давом этамиз,” — деди VEON Group бош директори Каан Терзиоғлу.
“Биз учун ESG фақат экология ва корпоратив бошқарув масаласи эмас. Энг аввало, бу инсонлар ва уларнинг ривожланиши учун яратаётган имкониятларимиз демакдир. Beeline Academy лойиҳасининг ESG Awards 2026 танловида 1 000 нафар ўқитувчини сунъий интеллектдан амалий фойдаланишга ўргатгани учун ғолиб бўлиши шуни тасдиқлайдики, инсон капиталига киритилган инвестиция — Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг келажагига киритилган инвестициядир. Педагогларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш орқали биз технологияларнинг жамият манфаатларига хизмат қилишига кўмаклашамиз ва келажак авлод учун янги имкониятлар яратамиз,”— деди Beeline Uzbekistan бош директори Евгений Настрадин.
Beeline Academy лойиҳаси 2023 йилдан буён амалга оширилмоқда. Дастур доирасида Тошкент халқаро таълим университетида (TIUE) замонавий компьютер лабораториялари ва дарсларни ёзиб олиш студияси ташкил этилган. 2024–2025 йилларда 1 300 нафардан ортиқ ўқитувчи ва талаба сунъий интеллект, киберхавфсизлик ҳамда рақамли технологиялар бўйича бепул таълим дастурларини тамомлади.
Ҳозирда мамлакатнинг турли ҳудудларидан яна 1 000 нафар ўқитувчи учун сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича янги ўқув курси ўтказилмоқда. Жорий тингловчиларни ҳисобга олганда, Beeline Academy доирасида таълим олган ёки олаётган педагоглар сони қарийб 2 300 нафарга етади.
Beeline Uzbekistan’нинг барқарор ривожланиш йўналишидаги изчил фаолияти бошқа халқаро ва миллий майдонларда ҳам эътироф этилган. 2025 йилда компания рақамли HR ҳужжат айланиш тизимини жорий этгани учун Employer Brand Award & Summit EMBRAS мукофотининг “Innovation” номинациясида ғолиб бўлди. 2024 йилда Beeline Uzbekistan халқаро CIPS Excellence Awards танловининг “Outstanding Diversity and Inclusion Practices” номинациясида энг яхши уч финалчи қаторидан жой олди, 2025 йилда эса “Инсон учун” маросимида инклюзив бандликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот билан тақдирланди.
ESG Awards 2026 доирасида қўлга киритилган ушбу мукофотлар Beeline Uzbekistan’нинг рақамли таълим, инсон капиталини ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда телекоммуникация тармоғининг экологик самарадорлигини оширишга қаратилган барқарор ривожланиш стратегиясини изчил амалга ошириб келаётганининг эътирофидир.
Beeline Uzbekistan ҳақида
Beeline Uzbekistan (Unitel МЧЖ) 2006 йил 12 сентябрдан буён Beeline Uzbekistan бренди остида рақамли оператор хизматларини кўрсатиб келмоқда. Компания мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, фаолияти давомида қарийб 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. Beeline Uzbekistan’да 2 000 нафардан ортиқ ходим ишлайди. Компания 2024, 2025 ва 2026 йилларда Top Employer сертификатига сазовор бўлган.
Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. VEON 2006 йилда Ўзбекистон бозорига кирганидан буён мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,6 миллиард АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритган.
VEON — 150 миллиондан ортиқ телекоммуникация фойдаланувчилари ва 229 миллион рақамли маҳсулот фойдаланувчиларига алоқа хизматлари ҳамда рақамли ечимлар тақдим этувчи халқаро рақамли оператор. Компания дунё аҳолисининг 6 фоиздан ортиғи истиқомат қиладиган бешта мамлакатда фаолият юритади ва технологиялар ёрдамида инсонлар ҳаётини яхшилаш, имкониятларни кенгайтириш ҳамда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. VEON акциялари NASDAQ фонд биржасида муомалада. Қўшимча маълумот учун: https://www.veon.com
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram:@beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan