Байрутнинг Тайуни туманида жанговар ҳаракатлар тўхтади, воқеа жойини армия бўлинмалари назоратга олди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишича, пайшанба куни эрталаб соат 10 да бошланган жанговар тўқнашувлар тўхтаган. Воқеа жойида ҳарбийлардан ташқари, бир нечта тез ёрдам ва ёнғинга қарши кураш бўлинмалари навбатчилик қилмоқда.

Жанговар гранаталар ва ўқотар қуроллар ишлатилган ҳолда жанговар ҳаракатлар, номаълум шахс шиаларнинг "Ҳаракат Амал" ва “Хезболлох” партияси тарафдорлари иштирокидаги намойишчиларга қарата ўт очгандан кейин бошланган.

Намойишчилар Байрут суди биноси қаршисида тинч намойиш ўтказмоқчи бўлишган. Улар Байрут портида содир бўлган портлаш бўйича ишни кўриб чиқаётган судя Тариқ Битарни суд ишидан четлатишни талаб қилган. Шиалар партияси тарафдорларининг фикрича, судянинг қарори сиёсийлаштирилган ва қонунга хилоф.

Армия билан қуролланган кишилар гуруҳи ўртасида отишмалар бир неча соат давом этган. Ливандаги Қизил хоч жамияти тарқатган маълумотга кўра, отишмада 6 киши қурбон бўлган ва 30 дан зиёд киши жароҳат олган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрутда жанговар ҳаракатлар тўхтади, кўчаларда ҳарбийлар навбатчилик қилмоқда