Байрамолди ярмаркалари гавжум
Навоий вилоятида ҳам байрамолди қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.
Навоий вилоятида ҳам байрамолди қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозорида иш бошлаган байрамолди ярмаркаси харидорлар билан гавжум. Арзонлаштирилган нархдаги сифатли маҳсулотлар аҳолига манзур бўлмоқда.
– Янги йил арафасида анъанавий тарзда ташкил этилаётган байрамолди ярмаркалари аҳолига катта қулайлик яратмоқда, – дейди Навоий шаҳридан Шукур Абдуллаев. – Байрам дастурхони учун зарур бўладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари ярмарка расталарида бор. Нархлар ҳам арзон, маҳсулотларнинг сарасини танлаб олишингиз мумкин. Пластик карточкаларда харид қилиш имконияти ҳам яратилган.
Вилоят туман ва шаҳарларидаги ярмаркаларга гўшт, тухум, асал, сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, турли цитрус мевалар белгиланган режа асосида етказиб берилмоқда.