Байрам юқори кўтаринкилик билан нишонланди
Андижонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари вакиллари, соҳа фахрийлари, блогерлар, ёш ижодкорлар иштирок этган тантанали тадбирда Андижон вилояти ҳокимлиги котибияти мудири Элёрбек Холмирзаев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини касб байрамлари билан муборакбод этиб, мамлакатимизда уларнинг самарали фаолият юритишлари, сўз эркинлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини, улар жамият ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.


Ҳар йилгидан ўзгача руҳда ўтган байрам тадбирида самарали фаолият юритаётган, шунингдек, муборак ёшини нишонлаган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрийлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



Боғи Бобурдаги “Кўхинур” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари