Байрам кўтаринки кайфиятда нишонламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Абдурауф Фитрат маҳалласида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда концерт дастури, лапар ва қўшиқлар ижро этиш, сумалак тайёрлаш, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди. Дилдан суҳбат қурилди. Жажжи болажонларнинг бадиий чиқиши байрамга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.
- Маҳалламизда 887 хонадонда 4387 нафар фуқаро истиқомат қилади, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Файзулло Нарзуллаев - Уларнинг 2309 нафари хотин-қизларни ташкил этади. Аёлларни қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш доимий эътиборда.
[gallery-16312]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА