Байрам дастурхонига ноз-неъматлар
Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон бозорида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркалари шу кунларда янада гавжум.
Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон бозорида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркалари шу кунларда янада гавжум.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таъминотини барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этаётган мазкур савдо ярмаркаларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. 100 га яқин растада сархил мевалар, сабзавот, полиз, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Электрон тўловни амалга ошириш учун терминаллар ўрнатилган.
Маҳсулотлар Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Жиззах, Зарбдор, Зомин, Фориш, Пахтакор туманлари фермер хўжаликлари томонидан пешма-пеш етказиб берилмоқда.