Байден собиқ ходимасининг айбловини инкор этмоқда
“Йўқ, бу ёлғон. Мен бу айбловни қатъиян инкор этаман, ҳеч қачон ундай бўлмаган”, — деди Байден MSNBC телеканали эфири орқали чиқиш қилиб.
АҚШнинг собиқ вице президенти ва ҳозирда Демократик партиядан президентликка номзоди қўйилаётган Жо Байден собиқ ходимаси Тара Риднинг 27 йил аввал уни зўрлашга урингани ҳақидаги айбловини қатъиян рад этди.
“Йўқ, бу ёлғон. Мен бу айбловни қатъиян инкор этаман, ҳеч қачон ундай бўлмаган”, — деди Байден MSNBC телеканали эфири орқали чиқиш қилиб.
Бундан аввалроқ Жо Байденнинг собиқ ходимаси Тара Рид унинг устидан Вашингтон полициясига арз қилганди. Унда Жо Байденнинг тегажоғлиқ қилгани баён қилинган. Шикоятчининг таъкидлашича, Байден 1993 йил сенаторлик чоғида унга нисбатан беҳаё қилиқлар қилган.
Тара Рид Жо Байденни илк бор апрель ойининг охирида айблаб чиққан эди. Унга жавобан, Байден жамоаси айбловни туҳмат, деб атади.